Путин Боку шаҳрида Туркия президенти билан учрашди

Жаҳон 13 Июнь 2015 2363

Россия президенти Владимир Путин Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрига ташрифи давомида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан музокара ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилган.

Қайд этилишича, учрашув ёпиқ режимда ўтказилган.

Ушбу учрашувдан кейинги чиқишида Путин Бокудаги Европа ўйинларининг очилиш маросимида Европа Кенгашининг давлатлари раҳбарлари қатнашмаганини танқид қилган.

У шунингдек, Туркия Европа Иттифоқи аъзо бўлиш учун муносиб номзодлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Бокудаги Олимпийский ўйингоҳида ўтказилган очилиш маросимида Россия ва Туркия раҳбарларидан ташқари Халқаро Олимпия Қўмитаси раҳбари Томас Бах, Монако князи Албер Иккинчи, Беларусь президенти Александр Лукашенко каби мартабали меҳмонлар иштирок этишди.

Шунингдек, маросимда Россия томонидан президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Энергетика вазири Александр Новак, Росатом бошлиғи Сергей Кириенко ҳамда "Газпром" раҳбари Алексей Миллер қатнашган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24021 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52606 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64457 Жамият
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 43 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 609 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 874 Жамият
Мажбурий ижро бюроси ходимларига хизмат машиналари топширилди
Кўпроқ янгиликлар