Россия президенти Владимир Путин Германиянинг собиқ канцлери Гелмут Колга ўзининг сиёсий қарорларини қўллаб-қувватлашини сўраб, мактуб юбормаган. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб, РИА Новости хабар берган.

"Бу тахминда ҳеч қанақа асос йўқ", дейди Песков.

Бироз олдинроқ, Ғарб ОАВида Путиннинг Гелмут Колга Украина масаласида бир қанча мактуб йўллагани ҳақида хабарлар тарқалганди.