Россияда таълим олувчи талабалар миқдори бўйича ўзбекистонликлар биринчиликни эгаллаши қайд этилди

Ўзбекистон 13 Июнь 2015 2364

Ўзбекистон вакиллари Россиядаги олий ўқув юртларида таҳсил оладиган МДҲ давлатларидан келган талабалар орасида энг кўп миқдорни ташкил этади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилган.

"Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги изчил алоқалардан бири таълим соҳасида кузатилади. Россия Федерацияси Фан ва таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида 2005 йилнинг 12 августидан махсус ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор Олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилди, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Плеханов номидаги иқтисодий академия, Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университети шулар жумласидан.

Ҳар йили Россиядаги олий таълим даргоҳларида хорижликлар учун квоталар ажратилади ва МДҲ давлатлари орасида бу ўринларнинг энг кўп қисмини Ўзбекистон фуқаролари эгаллашади. 2014 йили Ўзбекистон мактаб ва коллежларининг 1080дан ортиқ битирувчилари Россия олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди, уларнинг 305 нафари Россия ҳукумати томонидан, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун ажратилган таълим квотаси асосида ўқишга кирган", деб қайд этади Россия элчиси.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар