Хитойда 12 ёшли бола заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган опа-сингилнинг ўлимида асосий гумондор сифатида қаралмоқда. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс нашри хабар берган.

Бу воқеа Хунань провинциясидаги қишлоқлардан бирида юз берган. 8 ва 14 ёшли қизлар заҳар солинган ичимлик ичиш туфайли ҳалок бўлгани аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 12 ёшли гумондорни қўлга олишган, унинг шахси маълум қилинмаган. Лекин у марҳумалар билан яқин таниш бўлгани айтилган.