“Барселона” футбол жамоасининг спорт директори Арьедо Брайда жамоа “Флуминенсе” жамоасининг икки нафар ёш футболчиси – яримҳимоячи Жерсон ва ҳужумчи Кенедини ўз сафига қўшиб олишга яқин турганини маълум қилди.
“Бизнинг Бразилияда бу масала билан шуғулланаётган воситачимиз бор. Икки футболчи бўйича келишув нархи бир қанча вақт олдин келишиб олинган эди”, деб айтмоқда Брайда.

Кейинги ҳафтада Брайда трансферларни расмийлаштириш учун Бразилияга ташриф буюради.