Ашхобод БМТнинг Осиёда қуролсизлантириш бўйича минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди

Жаҳон 14 Июнь 2015 1275

Туркманистон БМТнинг Осиёда қуролсизлантириш бўйича минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди. Бу масала 13 июнь куни Туркманистон президенти Қурбонўғли Бердимухамедов ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ўртасидаги музокаралар давомида кўтарилди.
Музокаралар якунларига бағишланган матбуот анжуманида Туркманистон президенти учрашув давомида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масаласига алоҳида эътибор қаратилганини маълум қилди. Шу муносабат билан Туркманистон афғон муаммосини фақатгина тинчлик йўли, сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал қилишга интилишидан иборат бўлган бу борадаги позицияси маълум қилинди.
Шунингдек, қуроллар тарқатилмаслиги ва қуролсизлантириш жараёнларини мустаҳкамлаш каби долзарб масалаларни ҳал қилишда ҳамда тегишли халқаро-ҳуқуқ базасини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қилишда биргаликдаги ҳаракатларнинг муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Туркманистон президенти бу ҳақда гапира туриб, Марказий Осиёда ядровий қуролдан эркин ҳудуд ташқил этиш ҳақидаги келишувни амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтди.
БМТ Бош котиби Ашхободдаги БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказининг сермаҳсул ишига юқори баҳо берди. Пан Ги Мун Қурбонўғли Бердимуҳамедовга Афғонистон ва Непалга кўрсатилган ёрдам ва афғон қочқинларини қўллаб-қувватлашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
Туркманистон президенти юқори лавозимли меҳмон шарафига расмий кечки овқат маросимини ташкил қилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар