Буюк Британия қироличаси Елизавета II 88 ёшини қаршилади

Жаҳон 14 Июнь 2015 1578

13 июнь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета ІІ ўзининг 88 йиллик таваллуд аёмини расман нишонлади.
Британия қироллик оиласи Қиролича таваллуд кунининг расмий нишонланиши муносабати билан парадда иштирок этди.
Ҳар йили Байроқни олиб чиқиш байрамида қироллик гвардияси, суворилар ва артиллерия Сент-Жеймс саройи ёнидаги Кавалергард плацида парад уюштиради.


Қироллик оиласи вакиллари – малика Кейт, шаҳзода Гарри ва малика Камилла бир от аравага, қиролича эса турмуш ўртоғи билан бошқа от аравада майдонга кириб келишди. Шазҳода Уильям, унинг отаси шаҳзода Чарльз ва малика Анна парадда қироллик полковниклари сифатида отларда ўтириб иштирок этишди.
Қироличанинг очиқ файтонда чиқишини минглаб одамлар томоша қилишди. Парад якунлангандан кейин қироллик оиласи Букингем саройига қайтди ва бу ердаги болхонадан Буюк Британия Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларининг тантанали парвоз қилишиларини томоша қилди.
Аслида қироличанинг ҳақиқий туғилган куни 21 апрелда нишонланади. Қадимий инглиз одатига кўра, қиролича ўзининг туғилган кунини бир йилда икки маротаба нишонлайди. Биринчиси бу Елизаветанинг асл туғилган куни бўлиб, у бу тантанани Виндзор саройида оила даврасида нишонлайди. Қироличанинг иккинчи туғилган куни эса ёзнинг биринчи шанбаларидан бирида нишонланади ва бу гал бу аём 13 июнга тўғри келди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар