“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтиш эвазига ўз жамоасининг у билан шартномани узайтириш бўйича билдирган иккита таклифини рад этди.

Қайд этилишича, ўйинчи унга испан клуби билдирган таклифни қўлдан чиқаришни истамаяпти. “Реал” Де Хеага йиллик 5,5 млн евро маош билан 6 йиллик шартнома таклиф қилди.

Де Хеа 2011 йилда “МЮ”га “Атлетико” сафидан ўтган эди. У шу пайтгача жамоа сафида 131 та ўйин ўтказиб, 2012/13 йилларда Англия чемпиони бўлган.