D гуруҳи

Футбол бўйича Евро-2016 саралаш босқичининг D гуруҳидан жой олган Германия терма жамоаси 6-турда гуруҳдоши Гибралтар термаси майдонида рақиби устидан 0:7 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашувда Андре Шюррле ўз ҳисобига хет-трик, Макс Крузе дубл, Илкай Гюндоган ва Карим Беллараби биттадан тўп ёзиб қўйишди.

Гибралтар – Германия – 0:7 (0:1)

D гуруҳининг қолган ўйинлари қуйидагича якунланди:

Ирландия - Шотландия - 1:1 (1:0)
Голлар: Уолтерс 38 (1:0). О'Ши 47 (1:1 - автогол).

Польша - Грузия - 4:0 (0:0)
Голлар: Милик 62 (1:0). Левандовски 89 (2:0). Левандовски 90 (3:0). Левандовски 90 (4:0).

6-турдан кейин D гуруҳидаги мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. Польша – 14 очко; 2. Германия – 13; 3. Шотландия – 11; 4. Ирландия – 9; 5. Грузия – 3; 6. Гибралтар – 0.

I гуруҳи

I гуруҳи вакиллари Дания ва Сербия ўртасидаги учрашув данияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Данияликлар сафида Юссуф Поульсен ва Якоб Поульсенлар ўз ҳисобларига тўплар ёзиб қўйишди.

Дания – Сербия – 2:0 (1:0).

I гуруҳининг қолган ўйинлари қуйидагича якунланди:

Арманистон- Португалия - 2:3 (1:1)
Голлар: Пиццелли 15 (1:0). Роналду 29 (1:1 - пен.). Роналду 55 (1:2). Роналду 58 (1:3). Мкоян 72 (2:3).

5-турдан кейин I гуруҳидаги мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. Португалия – 12 очко; 2. Дания – 10; 3. Албания – 7 (битта ўйин захирада); 4. Сербия – 1; 5. Арманистон – 1.


F гуруҳи

Венгрия терма жамоаси Хельсинкида Финляндияни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ўз гуруҳининг уч етакчиси орасидаги ўрнини мустаҳкамлаб олди. Ўйиндаги ягона тўпни венгрияликлар яримҳимоячиси Золтан Штибер киритди.

Финляндия – Венгрия 0:1
Гол: Штибер, 82

F гуруҳининг қолган ўйинлари қуйидагича якунланди:

Шимолий Ирландия - Руминия - 0:0

Фарер ороллари - Греция - 2:1 (1:0)
Голлар: Ханссон 32 (1:0). Ольсен Б. 70 (2:0). Папастатопулос 84 (2:1).

6-турдан кейин F гуруҳидаги мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. Руминия – 14 очко; 2. Шимолий Ирландия – 13; 3. Венгрия – 11; 4. Фарер ороллари – 6; 5. Финляндия – 4; 6. Греция – 2.