Facebook ижтимоий тармоғи лентада янгиликларнинг сифатини яхшилаш учун фойдаланувчилар хабарларни (постларни) ўқиш учун сарфлайдиган вақтни ҳисобга олишни бошлайди. Бу ҳақда компания дастурчиларидан бири Анши Юнинг блогида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари баъзида янгилик билан бўлишишни истамайдилар ва “менга ёқади” белгисини қўймайдилар, бироқ постни ўрганиш учун маълум вақт сарфлайдилар. Дастурчи фойдаланувчи ҳар доим ҳам контент билан бўлишишни истамаслигини, бироқ шахсий лентани тузишда ҳисобга олиш мумкин бўлган қизиқиш намоён қилишини айтмоқда.

Бундан ташқари, янги функция чекланган имкониятларга эга бўлади, чунки фойдаланувчи постни қизиқувчанлик нуқтаи назаридан ўқишга 10 сония сарфлаши мумкин, бироқ шу билан бирга саҳифада узоқ қолиб кетиш интернет-уланиш билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.