Ироқнинг Байжи шаҳрида бир қатор терактлар содир этилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ироқ полициясининг хабар беришича, шаҳарда учта автомобиль портлатиб юборилди, битта бомбани зарарсизлантиришга муваффақ бўлинди.

Портлашлар оқибатида 7 нафар Ироқ ҳарбийси ва ИШИДга қарши курашаётган 4 нафар кўнгилли аскар ҳалок бўлди.

ИШИД ушбу террорчилик ҳужумлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. ИШИДнинг маълум қилишича, ушбу ҳужумларни хорижий, жумладан британиялик ва германиялик жангарилар амалга оширган.