Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси (MERS) келтириб чиқарган асоратлардан яна бир бемор вафот этди. Шу тариқа бу вирусдан ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди, деб хабар бермоқда Жанубий Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги. Бундан ташқари, ҳаёт учун хавфли вирусдан касалланганлар сони ўтган кеча-кундузда 7 кишига ортди ва умумий ҳисобда 145 кишини ташкил қилмоқда. Улардан кўпчилиги Сеул тиббиёт муассасаларига ташрифи пайтида касалланганлар.
Жанубий Кореяда ушбу вирус билан касалланиш илк ҳолати 20 май куни қайд қилинган эди. Вирус Яқин Шарқ давлатидан сафардан қайтган Жанубий Корея фуқароси томонидан олиб кирилган.