Жанубий Африка Республикаси суди Судан президенти Умар ал-Баширга мамлакат ҳудудини тарк этишни вақтинчалик ман қилиб қўйди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Суд Жанубий Африка суд тафтишлари марказининг шошилинч аризасидан кейин шундай қарор қабул қилди.
Умар ал-Башир ЖАРга Африка иттифоқи саммитида иштирок этиш учун келган эди.
Аввалроқ халқаро суд ЖАР ҳукуматини Судан президентини ҳибсга олишга чақирган эди.