Қуйида “Барселона” ҳужумчиси Леонель Месси ўз баданини турли татуировкалар билан безагани акс этган суратлар чоп этилган.

Кўринишича, бу Леонинг энг биринчи татуировкаси бўлса керак. Футболчи уни чап курагига туширган, унда унинг бувиси тасвири акс этган. Мессини айнан бувиси футбол секциясига олиб борган ва футболчи ҳар гал гол урганда кўрсаткич бармоқларини юқорига бигиз қилиб, айнан бувисига ўз голларини бағишлайди.

2013 йилда Лионель ўзининг тўнғич фарзандининг туғилишини иккинчи тату билан нишонлади. Ўйинчининг чап оёғида кичик қўлчалар ва ўғлининг исми “Тиаго” ёзуви туширилган.

Тату тез орада яна бир неча элементлар билан бойитилди: қанотлар қўшилди ва Тиаго сўзи атрофига юрак тасвири туширилди.

2014 йилнинг декабрида аргентиналикнинг чап оёғида хавфлардан огоҳлантирувчи белгилар – тўп, қилич, атиргул ва 10 рақами пайдо бўлди. Дунё аҳли бундай “ижоддан” ҳафсаласи пир бўлди: Мессининг чап оёғи бундан чиройлироқ ва оригиналроқ татуга лойиқ эди.

2015 йилнинг февралида Мессининг художўйлиги сабаб унинг ўнг елкасидан "Исо Масиҳнинг" сурати жой олди.

Бу йилнинг март ойида Месси энг кўринарли татуировкасини намойиш қилди. Неймар ва Мартин Палермо каби футболчилар мижози ҳисобланадиган Роберто Лопес исмли испаниялик татуировка устаси Мессининг ўнг қўлидаги тату (очилаётган нилуфар гул, кафедрал собор витражи ва соатлари) Барселонадаги Муқаддас оила ибодатхонасига бағишланганини айтиб ўтди.

Месси жаҳон футболи осмонида порлаган ёрқин юлдуз бўлса ҳам, лекин унинг ўз баданини бундай тарзда бежаб ташаши бизнинг менталитетимизга ёт нарса бўлиб, ўзини кўз-кўз қилишдан бўлак нарса эмас.