12 июнь куни Тошкентда 91 ёшда Ўзбекистон халқ артисти Мирҳосил Тўйчи Орипов вафот этди.

А.Н.Островский номидаги Тошкент театр санъати институтининг (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат институти) актёрлик факультети битирувчиси Қўқон ва Тошкент шаҳридаги Ҳамза номидаги театрларда, Тошкентдаги Аброр Ҳидоятов номидаги театрда фаолият юритган.

Тўйчи Орипов «Қутлуғ қон» (Ҳакимбойвачча), «Бой ила хизматчи” (Солихбой), «Келинлар қўзғолони» (Маҳкам) , «Абу Райҳон Беруний» (Маҳмуд Ғазнавий), «Қиёмат қарз» (Нўъмон Назаров), «Ғариблар» (Левицкий), «Юлдузли тунлар» (Шайбонийхон) спектаклларидаги роллари билан томошабинлар юрагидан жой олган.

“Эл юрт ҳурмати” ордени соҳиби “Дев билан пакана”, “Осмондаги болалар”, “Бомба”, «Нол вариант», «Абдуллажон», «Даҳонинг ёшлиги », «Оловли йўллар», «Шум бола», «Кутмаганинг ёнингда», «Сайёд кўнғироғи» фильмларида ҳам роллар ижро этган.