Ўзбекистон ёшлар футбол жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Спорт 14 Июнь 2015 3824

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 ёшгача футболчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Сенегал термасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона тўпни 77 дақиқада сенегалликлар ҳужумчиси Мамади Тьям киритди.

Ўзбекистон U20 - Сенегал U20 0:1
Гол: Мамади Тиам, 77
Ўзбекистон U20: Ҳамроев, Ашурматов, Абдуллаев, Ғиёсов, Комилов, Ҳамробеков, Соҳибов, Шукуров, Турсунов, Шомуродов, Ўринбоев.
Сенегал U20: Иброҳим Сай, Муҳаммад Сане, Элимане Сиссе, Сидйи Сарр, Алҳассан Силла, Мусса Коне, Мусса Вагуэ, Рожер Гомис, Алассан Сов, Мамаду Тиам, Реми Нассалан.

Кўпроқ янгиликлар