“Пари Сен-Жермен” жамоасидан Златан Иброҳимович кетадиган бўлса Мадриднинг “Реал” футбол жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду у ерга ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Парижликлар португалиялик суперюлдузга 120 млн евро таклиф қилишлари мумкин.

Аввалроқ “Пари Сен-Жермен” 2016 йилнинг ёзида Роналдуни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўриши маълум қилинганди.