Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах кейинги ҳафтада Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюради.
Томас Бах 12 июнь куни Бокуга Евроўйинлар очилиш маросимига ташриф буюрди. Бах Бокуда икки кун давомида баъзи мусобақаларни кузатгандан кейин, 14 июнь куни Марказий Осиё давлатларига бир ҳафталик ташриф уюштириш мақсадида Бокуни тарк этади.
Халқаро Олимпия қўмитасининг алоқалар бўйича директори Марк Адамснинг айтишича, Бах Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбариятлари ва Олимпия қўмиталари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.