АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон АҚШни “анъанавий хавфлардан” ҳимоя қилишга барча имкони бор ишни қилишга ваъда берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“АҚШдан бошқа дунёда ҳеч қайси бир давлат XXI асрда гуллаб-яшнаш учун яхшироқ имконларга эга эмас. Ҳеч қайси бир давлат Россия, Шимолий Корея ва Эрон каби давлатлардан солинувчи анъанавий хавфлар ва Хитой каби янги кучларни эплай оладиган даражада яхшироқ жиҳозланмаган. Ҳеч қайси бошқа давлат киберҳужумлар ва ИШИДнинг транссмиллий террорчилик тармоқларидан солинаётган хавфнинг ошишига жавоб бериш учун яхшироқ тайёрланмаган”, деб айтди Клинтон.

“Сизнинг президентингиз сифатида АҚШнинг хавфсизлиги учун барча имкони бор нарсаларни амалга ошираман”, деб қўшимча қилиб ўтди Клинтон.