Хитой расмийлари “Шарқ юлдузи” круиз кемасининг чўкиши оқибатида 442 нафар киши ҳалок бўлганини маълум қилдилар, деб хабар бермоқда РИА «Новости» ахборот агентлиги.

Қутқарувчилар аввал бедарак йўқолган деб ҳисобланган йўловчининг жасадини топдилар.

Қурбонлар ҳақидаги якуний натижалар бир қатор текширувлар ва аниқлаштиришлардан кейин олинди, деб хабар берди кемачилик бўйича маҳаллий бошқарма вакили.

Унинг айтишича, Хитой ҳукумати қидирув-қутқарув ишларини якунига етказди, бироқ Янцзи дарёсидаги ушбу фалокат тергов қилиниши давом этмоқда.

Охирга маълумотларга кўра, “Шарқ юлдузи” кемаси бортида 456 киши: 405 нафар йўловчи, 46 нафар кема экипажи ҳамда 5 нафар турагентликлар ходимлари бўлган.

Аввалроқ маълум қилинганидек, 60 нафар мутахассисдан иборат комиссия теплоходнинг чўкиши сабабларини тергов қилмоқда.