“Фукусима-1” станциядан 100 км узоқликда жойлашган Тотиги вилояти аҳолиси 15 млн доллар товон пули талаб қилди

Жаҳон 15 Июнь 2015 809

Япониядаги Тотиги вилоятида истиқомат қилувчи 7 минг киши Tokyo Electric Power операторидан 1.85 млрд иена (15 млн доллар) товон пули талаб қилди. Киодо агентлигининг хабар қилишича, “Фукусима-1” атом электр станциясидан 100 км нарида жойлашган вилоятда истиқомат қилувчи ушбу даъвогарлар масалани суддан ташқари тартибда ҳал қилмоқчи.
Тотиги префектураси Отавара, Насусиобара ва Насу оролларини ўз ичига олади. Уларда жами 218 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Шу оролларда яшовчи 7 128 кишининг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлар, товон пулидан ташқари, атом электр станцияси ҳалокатлари оқибатларини бартараф қилиш ва одамларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида пул ажратиб беришни талаб қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар