Режиссёр Колин Треворроунинг “Юра даври олами” кинофильми бир ҳафта ичида жаҳон бўйлаб 511.8 млн доллар тўплади. Бу билан у ўзига хос рекорд ўрнатди – бир ҳафта ичида 500 млн доллардан ортиқ касса қилган биринчи фильм бўлди.
The Hollywood Reporter нашрининг хабар беришича, картина АҚШда 204.6 млн, Хитойда 100.8 млн, Францияда 12.5 млн, Германияда 11 млн, Россияда 9.4 млн доллар тўплаган.
Бундан илгариги натижа “Гарри Поттер ва Ўлим Туҳфалари 2” фильмига тегишли эди – ушбу картина бир ҳафта ичида 483.2 млн доллар касса қилган эди.