2015-2016 йилги давлат тест имтиҳонларини олиш тартибларига айрим ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, имтҳон варақаси бошқача шаклда тузиладиган бўлди.
“Даракчи” газетасининг мутахассисларга таянган ҳолда маълумот беришича, жавоблар варақасига 2011 йил 8 июлда қабул қилинган 2 242-сонли “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синоларини ўтказиш тўғрисида”ги Низомга 2014 йил 15 августида 2 242-1-сон билан киритилган ўзгартишларга мувофиқ янгиликлар жорий этилди.
Жумладан, жавоблар варақасида абитуриент титул варақасидан кўчириши лозим бўлган таълим муассаси коди, танлов коди олиб ташланди ва фақат махсус код қолдирилди. Бундан ташқари, фан блоклари олиб ташланиб, кетма-кет 1дан 108гача рақамланди. Абитуриент ҳақидаги маълумотлар (исми-шарифи, таълим муассаси, ихтисослик, имзо) 1-бетга кўчирилди.