"Ювентус" жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Челси" жамоасининг бразилиялик яримҳимоячиси Оскарга туринликлар жамоаси томонидан қизиқиш мавжудлигини тасдиқлади.

"Менга Оскарнинг ўйинлари жуда ёқади. У еврофутболда ўз номини муҳрлайдиган футболчилардан биридир. Менга шунингдек, Иско, Пасторе, ди Мария ва Тони Крооснинг ўйинлари ҳам маъқул. Улар ўтган мавсумда ЕЧЛ турнирининг энг яхшилари бўлишди", дейди Аллегри.

Ундан Манжукич ҳақидаги фикрлари сўралганида эса, "Ювентус"да унга ҳам талаб борлигини тан олган.

"Айни вақтда трансфер бозорида саноқли яхши ҳужумчилар бор. Манжукич ва Игуаин шулар жумласидан. Манжукич ҳужумнинг иккинчи темпида яхши ҳаракат қилади", дейди италиялик мутахассис.

"Агар Моратани 70-80 млн еврога пулласак, яхши трансферлар амалга ошира оламиз. Моратанинг нархи эса худди мен айтганимдек", дейди Аллегри Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.