АҚШ ва Хитой кўп йилдан бери илк бор ҳарбий соҳада ҳамкорлик килиш ва суҳбатлашув механизми ҳақида ҳужжат имзолади. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ҳолат икки давлат ўзаро алоқаларида катта силжиш бўлди.
“Бу кўп йилдан бери илк бор АҚШ ва Хитой армиялари ўртасида имзолаган ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик ҳақидаги ҳужжат бўлди”, деб маълум қилди China Daily нашри.
Хитой Мудофаа вазирлигининг айтишича, АҚШ ваХитой кейинги йилда биргаликда қуруқликдаги ҳарбий машғулотлар ўтказадилар.
Бироқ, Пекин ҳали ҳам Вашингтонни “Хитойнинг ҳудудий яхлитлиги билан боғлиқ сўзларда ва хатти-ҳаракатларда эҳтиёт бўлишга” чақирмоқда.