Beeline алоқа оператори корпоратив мижозлар учун пасайтирилган нархдаги “Бизнес Unlim” тариф режалари ҳақида хабар беради. Янги линейкада интернет тезлиги 64 Кбит/дақ бошлаб 2048 Кбит/дақ.гача бўлади.

“B2B сегментидаги мижозларимиз чексиз интернетли олтита янги тариф режалардан қулай нархларда фойдаланишлари мумкин. Ўйлайманки, чексиз интернет-трафик, шунингдек инновацион ёндашув ва ишончли хизмат кўрсатиш муҳим бўлган компаниялар учун оптимал ечим ҳисобланади”,- дейди Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков.