Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонаси томонидан Бельгияда "Uzbekistan Profile" номли янги ойлик ахборот бюллетени нашрдан чиқа бошлади. Ушбу нашрда Ўзбекистоннинг замонавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақидаги хабар-мақолалар мунтазам равишда европалик ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинади.

Инглиз тилида чиқа бошлаган "Uzbekistan Profile" Европанинг сиёсий, ишбилармон, эксперт ва жамоатчилик доиралари, Европа Иттифоқи институтлари, Европарламент, НАТО вакиллари ҳамда Брюсселда аккредитациядан ўтган бошқа халқаро ташкилотлар ўртасида тарқатилади.

Мазкур нашрнинг биринчи сони саҳифаларидан мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёти ҳақидаги хабар-мақолалар жой олди, деб хабар қилади Жаҳон АА.