АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон турмуш ўртоғи, мамлакат президентлигига номзодлардан бири Ҳиллари Клинтон ҳақида фикр билдирди. Унинг интервьюси 14 июнь куни CNN каналининг State of the Union кўрсатуви орқали намойиш этилади.
“Қачон қийинчиликда турган бўлсам, у ҳар доим менга ва оиламизга суянчиқ бўлган. Мен унга ҳаётимни ҳам ишониб топширишга тайёрман”, – деди у ўз рафиқаси ҳақида.
Шунингдек, Билл Клинтон рафиқаси уни ҳар доим қўллаб-қувватлаганини ва ишончини сақлаганини таъкидлаб ўтди.