"АҚШ армияси ўзининг устунлигини йўқотмоқда. Хитой ва Россия ўзининг қуролли кучларини ақлбовар қилмас тезликда янгиламоқда. Россия эндиликда АҚШ тизимларига ўхшаш тизимларни бемалол ёя олади", деб ёзмоқда Economist нашри.

Нашрдаги мақолада айтилишича, АҚШ қайтадан қуролланиш пойгасига киришига тўғри келади ва ўзининг устунлигини бой бермаслик учун технологияларда улкан силжиш амалга ошириши керак.

Нашрнинг фикрича, АҚШ армиясида бешта заиф жой пайдо бўлган: ҳимояланмаган разведка йўлдошлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари учун заиф бўлиб қолган авиация, минтақавий авиабазалар, қўққисдан ҳужум уюштирилишидан ҳимояланмаган ҳарбий-денгиз флоти кемалари ҳамда АҚШ самолётлари томонидан мобиль ракета қурилмаларининг қийинлик билан аниқланиши.