Чад пойтахтидаги портлашларда 27 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 15 Июнь 2015 1056

Чад пойтахти Нжаменега ҳужум давомида 27 киши, шу жумладан “Боко Харам” террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинган 4 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Чад ҳукумати вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Вакилнинг айтишича, террорчилик гуруҳи тактик хатога йўл қўйди ва бартараф этилди.

Аввалроқ Нигерияда назорат-ўтказиш пунктида содир этилган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ва бу ҳужум “Боко Харам” жангарилари томонидан уюштирилгани эҳтимоли борлиги айтилган эди.

Кўпроқ янгиликлар