Фахрийлар учрашувида "Манчестер Юнайтед" "Бавария"дан устун келди

Спорт 15 Июнь 2015 1722

14 июнь куни "Олд Траффорд" ўйингоҳида "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" жамоаларининг ўтмишдаги юлдузлари иштирокида иккинчи хайрия учрашуви ўтказилди.

Ўйинда инглизлар жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Манчестерликлар сафида голларга Саа, Йорк, Коул ва Блумквист муаллифлик қилишди. Немислар жамоасидан эса Циклер ҳамда Тарнат гол уришди.

Ўйинни 50 мингдан ортиқ томошабин кузатди. Чипталар ва трансляциядан тушган маблағлар "МЮ" академиясида ёш футболчиларнинг харажатлари учун йўналтирилади.

Қайд этиш жоизки, бу икки жамоа фахрийлари иштирокида ўтган йили ҳам хайрия учрашуви ташкил қилинган ва ўша ўйин 3:3 ҳисоби билан якунланганди.


Манчестер Юнайтед – Бавария 4:2
Голлар:
 Саа, 9, Йорк, 39, Коул, 45, Блумквист, 83 - Циклер, 16, Тарнат, 43.

Манчестер Юнайтед: Ван дер Сар (Ван дер Гоу, 61), Ф. Невилл (Бирдсмор, 78), Йонсен (Мартин, 61), Стам, Ирвин (Сильвестр, 31), Пак Чжи Сун (Поборски, 46), Скоулз (Блэкмор, 78), Форчун (Мартин, 78), Йорк (Торнли, 78), Саа (Блумквист, 17), Коул (Ритчи, 67).

Бавария: Бутт, Жоржинью (Циммерманн, 69), ван Бюйтен, Р. Ковач (Кройцер, 46), Пфлюглер (Витичек, 46), ван Боммел (Гаудинью, 46), Брайтнер (Тарнат, 20, М. Румменигге, 61), Н. Ковач (Шюпп, 46), Паулу Сержиу, Макай (Штенкопф, 69), Циклер.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 84046 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 43086 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49418 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8432 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19402 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 1353 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 1088 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар