Германиялик шифокорлар ўзбекистонлик болаларни тиббий кўрикдан ўтказади

Ўзбекистон 15 Июнь 2015 1053

2015 йилнинг 18-25 июнь кунлари халқаро Friedensdorf International ташкилоти делегацияси Ўзбекистонда бўлади. Таъкидланишича, улар тиббий ёрдамга муҳтож болаларни кўрикдан ўтказиб, улардан бир қисмини даволаш учун Германияга олиб кетишади.

Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тиббий кўриклар 19-20 июнь кунлари “Соғлом авлод учун” жамғармасининг тиббиёт-ижтимоий марказида ўтказилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятларидаги тадбирлар 21 июнга мўлжалланган бўлиб, Бухоро шаҳридаги тиббий марказда бўлиб ўтади. Ниҳоят, қашқадарёлик ва сурхондарёлик болалар 22 июнь куни Қаршидаги тиббий марказда, самарқандлик болалар эса 23 июнь куни вилоят болалар тиббий марказида ўтказилади. 24 июнь куни Жиззах ва Сирдарё вилоятидаги тиббий ёрдамга муҳтодж болалар кўриги Жиззах шаҳридаги тиббий марказда олиб борилади.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, Friedensdorf International халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда бемор болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш борасида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Улар орасида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари кўпчиликни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар