Грузияда тошқин қурбонлари хотираси учун мотам куни эълон қилинади

Жаҳон 15 Июнь 2015 1070

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили 15 июнь куни Грузияда тошқин қурбонларини хотирлаб мотам куни эълон қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Афсуски, қурбонлар бор. Бу катта фожиа бўлди. Ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Грузия ҳукумати 5 июнни мотам куни деб эълон қилиниши ҳақида буйруқ берди”, деб айтди Гарибашвили.

Айни пайтда 12 киши ҳалок бўлгани, ўнлаб оилалар бошпанасиз қолгани айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар