Катта юк машинаси билан тўқнашувда омон қолган хитойликни тўсинлар босиб қолди

Жаҳон 15 Июнь 2015 1609

Хитойнинг жануби-шарқий Чжэцзян провинциясида яшовчи қария тўсин олиб кетаётган юк машинаси билан тўқнашувда тирик қолди, бироқ сал ўтмай ундан тушиб кетган тўсинлар остида қолиб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Sina портали.

Порталнинг маълумотларига кўра, Цзиньхуа шаҳрида юк машинаси катта тезликда светофорнинг тақиқловчи чироғига эътибор бермай чорраҳага чиқиб кетиб, кекса одам ҳайдаб кетаётган скутерни туртиб юборган. Зарбадан кекса ҳайдовчи скутери ўриндиғидан отилиб чиқиб кетган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган. Бироқ юк машинаси тўнкарилиб, ундаги тўсинлар йўлнинг қатнов қисмига тўкилиб кетган ва қария ўрнидан тураётган пайтда уни босиб қолган.

Яқин атрофдаги одамларнинг қариянинг ҳаётини сақлаб қолишга уринишлари зое кетди: улар қарияни тўсинлар уюми остидан 2 соатдан кейин топишди.

Айни пайтда полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда. Юк машинаси ҳайдовчисининг айтишича, у тўқнашувдан бироз олдин машина бошқарувини йўқотган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар