Кувайт собиқ бош вазири Ўзбекистон дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшганини таъкидлади

Ўзбекистон 15 Июнь 2015 2280

Кувайт собиқ бош вазири шайх Носир ал-Муҳаммад ал-Аҳмад ас-Сабоҳ «Жаҳон» ахборот агентлигига берган интервюси чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон-Кувайт муносабатлари истиқболлари ҳамда ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий мероси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.

«Аввало Президент Ислом Каримовни Давлат раҳбари лавозимига қайта сайлангани Кувайтда катта мамнуният билан қарши олинганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Ўзбек халқи одилона қарор қабул қилгани ҳолда мамлакатнинг порлоқ келажаги, тинчлик ва барқарорлик учун овоз берди».

«Юртингизда амалга оширилаётган демократик ва ижтмоий-иқтисодий ислоҳотлар жамиятни барқарор ва босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган. Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, шунингдек, ҳудудий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистоннинг муҳим ролини яхши англаймиз ва унга юксак баҳо берамиз».

«Мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасидаги дўстона ва самимий муносабатлар турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожланишига сабаб бўлди деб ўйлайман. Шу ўринда, Ўзбекистоннинг улкан иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти ҳамда Кувайтнинг сармоявий ва молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада фаоллаштириш истиқболи мавжуд эканини эътироф этмоқчиман».

«Халқингизнинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси бутун инсоният учун улкан қадрият ҳисобланади. Ўзбекистон диёри жаҳон тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган», дея Шайҳ Носир ал-Муҳаммад ал-Аҳмад ас-Сабоҳнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар