Ливия раҳбарияти “ал-Қоида”га яқин турувчи “ал-Мурабитун” гуруҳининг раҳбари Мухтор Билмухторнинг АҚШ томонидан берилган авизарбалар чоғида ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Биз мамлакат шарқида АҚШ томонидан ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида террорчи Билмухторнинг ҳалок бўлганини тасдиқлаймиз”, – деди расмийлардан бири мухбирлар билан суҳбат чоғида.
АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Эйлин Лайнеснинг маълум қилишича, бу ҳақда ҳозирча бошқа маълумот тўпланмаган.