Хоразмдан Тошкентга кўчиб келиб, турли йўллар билан одамларни алдаб юрган Шомансур исмли фуқаро одамларга кўп миллионлик зарар етказганликда айбланиб, қўлга олинди. Воқеа тафсилотлари “Даракчи” газетасида баён этилди.

Айтилишича, у Тўхтасин исмли шахсга молия вазирлиги ходимининг сохта ҳужжатини кўрсатиб, узоқ вақт мобайнида алдаб юрган. Жумладан, қизини молия тизимига ишга киритиб қўйиш учун 600 доллар, 150 минг доллар кредит олиб бериш учун 7.5 минг доллар, бизнес-режа тузиб бериш баҳонасида 450 доллар олган.
Бундан ташқари, худди шундай баҳоналар билан бошқа таниши Шерназардан ҳам 9 минг доллар олган. Бошқа танишларидан бундан ҳам каттароқ миқдорда – 17.5 минг доллар ундирган.

Алдангинини тушунган жабрланувчилар унинг устидан тегишли идорага арз қилгач, текширув ишлари бошланди. Тез орада қаллобнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, у жиноий жавобгарликка тортилди.