Мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцовни ўлдиришда айбланаётган Заур Дадаев жиноят содир бўлган пайтда ички қўшинлар “Шимолий” полкининг амалдаги зобити бўлган.

Бу факт аниқлангач, иш ҳарбий судга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, агар ҳимоя судланувчиликнинг бузилгани ҳақида даъво билан чиқса, суд йиғилиши қолдирилиши мумкин.
Полкнинг Грознийда жойлашган штаб-квартирасининг маълум қилишича, лейтенант Дадаев ўша пайтда ихтисослаштирилган моторлаштирилган батальон командири ўринбосари бўлган Дадаев полкда 9 йилдан буён хизмат қилиб келган.