Ўз вақтида Пеле билан футбол бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлган Зито ҳаётдан кўз юмди

Спорт 15 Июнь 2015 1004

Бразилия терма жамоаси сафида футбол бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлган Жозе Эли де Миранда (Зито) 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Бразилиянинг “Сантос” клуби матбуот хизмати маълум қилди.

“Барчаси учун раҳмат, Зито. Охиратинг обод бўлсин, абадий сардор”, деб ёзилди клубнинг твиттердаги микроблогида.

Зитонинг ўлими сабаблари маълум қилинмаяпти. Бироқ бундан бир кун олдин афсонавий футболчи инсульт ташхиси билан шифохонага ётқазилган эди.

Зито Пеле билан Бразилия терма жамоаси ва “Сантос” клубида тўп сурган. Яримҳимоячи сифатида ўйнаган футболчи терма жамоа сафида 50 дан кўпроқ учрашув ўтказган. Футболчи 1958 ва 1962 йиллардаги жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган. “Сантос” клуби сафида икки марта Либертадорес кубоги ва Қитъаларо кубогини қўлга киритган.
Ўзининг ўйин услуби, майдондаги ишончли ҳаракатлари ва етакчилик сифатлари туфайли “Жеренти” – “Хўжайин” лақабини олган.

Кўпроқ янгиликлар