Ўзбекистонда 2019 йилгача кўмир қазиб олиш 2.5 баробарга кўпаяди

Ўзбекистон 15 Июнь 2015 962

“Ўзбеккўмир” компанияси 2018 йилга келиб кўмир қазиб олишни 11 млн тоннага етказмоқчи, деб хабар бермоқда "Газета.уз". 2014 йил якунларига кўра бу кўрсаткич 4.3 млн тоннага тенг бўлган эди. 
Бу ҳақда компания вакиллари Тошкентда бўлиб ўтган халқаро кооперацион биржада маълум қилди.
Кўрсатилган миқдордаги кўмирнинг ишлаб чиқарилиши ёқилғи-энергетика балансида кўмир улушининг 5 фоиздан 20 фоизга қадар кўтарилишига олиб келади. Бунинг натижасига иссиқлик электр станциялари йилига 2 млрд кубометр газни тежай бошлайди.
Қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш учун 2015-2018 йилларда умумий қиймати 560 млн долларни ташкил қиладиган модернизация дастури амалга оширилади. Хусусан, эскирган жиҳозларни янгилашга 232.9 млн доллар, кулранг кўмир қазиб олишни кўпайтиришга 106.5 млн доллар, тошкўмир қазиб олишни кўпайтиришга 101.3 млн доллар сарфланади. Лойиҳа компаниянинг шахсий маблағлари, шунингдек, хорижий ва маҳаллий тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар