Ўзбекистонда пахтанинг 20 хил янги нави ва гибридлари яратилди

Ўзбекистон 15 Июнь 2015 1116

Ўзбекистонлик тадқиқотчилар сўнгги йилларда ғўза навининг 20 хили ва гибридларини яратишган. Бу илмий ютуқлар ҳақида Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда маълум қилинган.

Шунингдек, конференцияда ўзбекистонлик олимлар буғдойнинг янги 30 навини, ем-ҳашак учун экинларнинг 20 турини, кунгабоқарнинг 5 навини, донли ва мойли экинларнинг 20 турини, мевали дарахтларнинг 25 навини, узум токининг 10 навини, сабзавот ва картошканинг 40 турини ҳамда полиз экинларининг 15 турини кашф қилишгани айтилди.

Ўз навбатида, наслчилик хўжалигида ҳам ишлар олиб борилиб, Қоракўл қўйларининг 5 тури ва қушларнинг 5 тури олинган.

Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинишича, мутахассислар чорвачиликда қўллаш учун дори воситалари ҳамда хўжаликнинг барча соҳаларида қўллаш учун жами 40дан ортиқ самарадор моделлар ишлаб чиқишган.

Кўпроқ янгиликлар