Порошенкога ўз маъмурияти биноси ёнида тайёрланган суиқасд амалга ошмай қолди

Жаҳон 15 Июнь 2015 5089

14 июнь кунининг иккинчи ярмида Украина президенти маъмурияти биноси олдида Пётр Порошенконинг кортежи келадиган дарвоза ёнида Давлат қўриқлаш бошқармаси патрули томонидан портловчи қурилма аниқланди.

Порошенкони суиқасддан бахтли тасодиф сақлаб қолгани айтилмоқда.

“Соат 0:20 да Давлат қўриқлаш бошқармаси патрули (1-рақамли объект – президент маъмурияти биносини қўриқлаш учун жавоб беради) периметрни айланаётган пайтда патрулни кўриб, қочиб кетган бир кишини пайқаб қолди. Номаълум шахс қочиб кетган жой текширилганда президент кортежи келадиган президент маъмуриятидан чиқаверишлардан бирида портловчи қурилма қўйилгани аниқланди”, деб хабар бермоқда Украина миллий ахборот агентлиги.

Портловчи қурилма 5 та Ф-1 гранатаси ва масофадан бошқарилувчи граната, детонатор ва мобиль телефондан иборатлиги аниқланди.

“Портловчи қурилма гайкалар билан тўлдирилган бўлган. Жиноятчи қурилмани жанговор ҳолатга келтиришга улгурмаган. Шунингдек, шу жойдаги панжарага “Урушни бас қилмасанг, уруш сенинг ёнингга келади” деган ёзув илиб кетилган”, деб қўшимча қилинмоқда.

Донбассда ҳар куни ўнлаб украиналик ҳарбийлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда. Порошенконинг сиёсатидан норози бўлаётганлар сони борган сари кўпаймоқда. Шунингдек, президентнинг “ички душманлари” ҳам талайгина ҳисобланади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар