Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳрида яратилиши режалаштирилаётган уран банки минтақа учун хавф туғдирмайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Борлибой Содиқов маълум қилди.
“Усть-Каменогорскда банкнинг жойлаштирилиши, МАГАТЭ ва Қозоғистон экспертларининг ҳисоб-китобларига қараганда, экологияга ва аҳолига ҳеч қандай хавф туғдирмайди”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Содиқовнинг сўзларига қараганда, банк жойлашадиган Ульбинск металлургик заводи бундай тоифадаги моддалар билан ишлашда 40 йиллик тажрибага эга.