Россия Хитой билан Су-35 самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашни режалаштирмоқда

Жаҳон 15 Июнь 2015 1869

Париждаги “Ле Бурже” авиасалонида Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган, Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори ўринбосари Константин Бирюлин 51-маротаба ўтказилаётган авиасалонда Россия Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича Хитой билан шартнома имзоланишига умид билдираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС
“Айни пайтда Су-35 самолётларини жанговар авиация дунё бозорига киритиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Россия яқин келажакда бу самолётларни Хитойга ва бизнинг ҳамкорларимиз бўлган бошқа давлатларга етказиб бериш бўйича шартномалар имзолашга катта умид билдирмоқда”, деб айтмоқда Бирюлин.

Кўпроқ янгиликлар