Ўзбекистон Хитой билан алоқаларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов 15 июнда очилган Хитой-Ўзбекистон бизнес-форумида айтиб ўтди.

“Биз хитойлик ҳамкорларимиз билан миқёсда дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдормиз. Ўзбекистон учун Хитой бу ишончли ва масъулиятли ҳамкор бўлиб, у билан ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли сўзлашув ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини узоқ муддатга ҳисобга олган ҳолдаги мустаҳкам аасосда қурилади”, деб айтди Азимов.

Азимовнинг айтишича, Хитой ва Ўзбекистон билан ўрнатилган стратегик ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат, юқори даражадаги ўзаро ишонч ва дўстлик муносабатлари иккала давлат раҳбарларининг ташрифлари чоғида – Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 2013 йил сентябрда Ўзбекистонга ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йилнинг августида Хитойга ташрифи чоғида яна бир карра ўз тасдиғини топди.

“Бизнинг давлатларимиз раҳбарлари томонидан эришилган келишувлар савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий соҳаларда кўп форматли ҳамкорлигимизни кенгайтиришга ишончли асос яратди”, деб таъкидлаб ўтди Азимов.

“Биз бугунги форум аниқ суҳбат ва Ўзбекистон иқтисодиётининг янги қиёфасини шакллантирадиган ва бизнинг хитойлик ҳамкорларимизга манфаат келтирадиган ўзаро лойиҳаларни ривожлантиришга яхши майдон яратади, деб умид қилиб қоламиз”, деб ўз сўзини интиҳо қилди Рустам Азимов.