Саакашвили Одесса шаҳри учун юқори интеллектли полициячиларни ваъда қилмоқда

Жаҳон 15 Июнь 2015 1128

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили Одесса вилояти стратегик сессиясининг очилишидаги нутқида янги патруль хизмати яратилиши ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда УНИАН агентлиги.

“Одессада август ўртасидан янги патруль полицияси ишлашни бошлайди. 16 июнда Ички ишлар бошқармасининг янги раҳбари таништирилади”, деб айтди Саакашвили.

Саакашвилининг айтишича, айни пайтда маҳаллий милициянинг бир қисм ходимлари рейдерлик босқинларида иштирок этмоқда ва гиёҳвандфурушлик билан шуғулланмоқда.

“Ёзнинг охирида бундайлар қолмайди. Бу ерда ақлий қобилияти, муомаласи ва ишининг сифати билан тубдан фарқ қилувчи янги патруль полицияси пайдо бўлади”, деб қўшимча қилиб ўтди Саакашвили.

Аввалроқ Канада Украинанинг янги патруль полициясининг ўқув машғулотларини молиялаштиришга 5 млн доллар ажратишни режалаштираётгани маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар