"Реал" раҳбарияти Серхио Рамоснинг кетиб қолишини истамаяпти.

Marca нашрида ёзилишича, кейинги ҳафтда 29 ёшли ҳимоячи "Реал" президенти Флорентино Перес билан учрашади ва ўзининг келажаги ҳақида муҳокама ўтказади.

Айни вақтда Рамоснинг мадридликлар билан 2017 йилгача тузилган шартномаси мавжуд ва кутилаётган учрашувда бу шартноманинг янгиланиши кутилмоқда.

Бироз олдинроқ, икки томон ўртасида маош масаласида тушунмовчилик юзага келаётгани ҳақида хабар қилинганди.