Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Владимир Маминов Москва вилоятининг «Химки» жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

40 мутахассис билан шартнома иккала томоннинг келишувига асосан бекор қилинди. Маминов билан биргаликда «Химки»ни ёрдамчи мураббийлар Дмитрий Горьков ва Юрий Петухов ҳам тарк этишди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Владимир Маминов 2014 йилнинг июлида жамоа бошқарувига келганди. Унинг раҳбарлигида қизил-қоралар Россия 1-дивизионида 4-ўринни эгаллашган.