Хитой ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжат имзоланди. China Daily нашрининг фикрича, икки давлат ўртасида кўп йиллардан буён биринчи маротаба имзоланаётган ҳарбий соҳадаги ҳужжат мамлакатларнинг муносабатларидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Мутахассисларнинг фикрича, яқинда икки давлат ҳарбийлари иштирокида машғулотлар ўтказилиши мумкин.
Шунга қарамай, ХХР АҚШдан ҳудудий яхлитлик борасидаги масалаларда эҳтиёткор бўлишни талаб қилмоқда.