Молдовалик тижоратчи Илан Шор Оргеев шаҳрининг ҳокими этиб сайланди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигининг ёзишича, сайлов бюллетенларининг 92.21 фоизи кўриб чиқилган, уларнинг 60 фоизида Шорга хайрихоҳлик билдирилган.
Россиялик хонанда Жасминнинг турмуш ўртоғи бўлмиш Илан Шор Молдованинг учта банкидан 1 млрд долларни Россияга ноқонуний равишда чиқарганликда айбланиб қўлга олинган эди. Бу иш судда кўриб чиқилмоқда. Илан Шор Dufremol компаниясининг бош директори ҳамда бир қанча компанияларнинг хўжайинидир. Шунингдек, унга маҳаллий “Милсами” футбол жамоаси тегишли.